Ҳиндистон стратегик кучлари кичик радиусли Prithvi-II баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Ҳиндистон қўмондонлиги вакилларига асосланиб «Интерфакс» хабар берган.

Фото: Twitter

350 километр узоқликдаги нишонга зарба бера оладиган баллистик ракеталарнинг старти Орисса штатидаги Абдул Калам оролида амалга оширилди. Ракеталар Бенгал бўғози устида парвоз қилди. Маълумотларга кўра, ракета ўқув нишонини аниқлик билан ишғол қилган.

Фото: Learners Valley

Prithvi-II ракетаси 500 килограммдан 1 тоннагача оғирликдаги ядровий ва одатий жанговар қурол зарбасини бера олади, ракета ҳавода манёвр қўллаш имкониятига ҳам эга. Қурол Ҳиндистон армияси ихтиёрига 2003 йилда қабул қилинган.

Ҳиндистон 8 ноябрда сув ости кемалари учун К-4 баллистик ракеталарини, 16 ноябрда ўрта радиусли Agni-II баллистик ракетасини синовдан ўтказган. Яқин қўшни ва азалий рақиб Покистон эса бунга жавобан Шаҳин-1 баллистик ракетасини тест қилган.