Бир йил аввал Керч бўғозида қўлга олинган кемалар Россия ва Украина ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ Киевга топширилади. Бу ҳақда ФХХ Қримдаги чегара бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».

Фото: Reuters

Матбуот хизматига кўра, «Никопол» ва «Бердянск» катерлари ҳамда «Яни Капу» буксири Керч портидан Украина томони билан келишилган жойга 18 ноябрь куни йўл олади.

«Интерфакс» манбаси кемаларни топшириш нейтрал сувларда амалга оширилишини билдирган.