• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Энди саводсиз бўлишга ҳаққимиз йўқ. Тўртинчи саноат инқилоби: Ойнинг қоронғу томони

    Тўртинчи саноат инқилоби, яъни ишлаб чиқаришнинг рақамлашуви шиддат билан бутун дунёни қамраб бормоқда. Ёш ўзбек олими Рустам Ашуров ушбу жараённинг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳақида фикр юритади, шунингдек, Ўзбекистон бу инқилобга тайёр туриши учун нима қилиши лозимлигини санаб ўтади.

    Технологиялар ривожи доим инсон ҳаётини яхшилашга хизмат қилишига ишонаман. Лекин бизни олдинда кутиб турган ва Industry 4.0 деб аталаётган технологик инқилобнинг қоронғу томони билан ҳам танишиб чиқиш адолатдан бўлар эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Industry 4.0, оддий сўз билан айтганда, рақамли дунёнинг саноатга чуқур кириб боришидир.

    Германиянинг Саксон текстиль институтига ташриф буюрганимда futureTEX лойиҳаси билан танишиб чиқдим. Бу лойиҳа орқали Германия мисолида ривожланган давлатлар келажакда текстиль соҳаси қанақа кўринишда бўлишини хоҳлаётганини кўриш мумкин. Катта цех ўртасида Япониядан келтирилган робот немис лазерида материалларни кесиб, доимий ишлаб турадиган тикув машинасидан ўтказиб оляпти. Бир неча секундли операция билан маҳсулот тайёр.

    Робот ухламайди, уйига меҳмон келмайди, эри билан уришиб, кайфиятсиз ишга келмайди, касал бўлмайди, иш вақти чегараланмаган. Бу робот шестерёнкаларидан чиқаётган овозларни арзон ишчи кучига ўқилаётган ҳукмга ўхшатдим. Ўзи шундоқ ҳам бу соҳада инвестиция чақирадиган нарсамиз арзон ишчи кучи ва экиладиган пахтамиз эди. Текстилдаги технология, станоклар ва бошқа техник ташкил этувчиларни шундоқ ҳам ўша Германия каби ривожланган давлатлар яратади. Энди улар биз таклиф қила оладиган арзон ишчи кучини ҳам биздан тортиб олишмоқчи. Роботга ва бошқа автоматлаштирилган технологик линияларга қаерда жойлашишнинг фарқи йўқ. Улар ишлайверади, компания эса бойийверади.

    Тадқиқот цехида асосан муҳандислар ва дастурчилар иш олиб боряпти. Ривожланган давлатлар фақат роботлар билан чекланмаяпти. Улар пахта ўрнига ўта ҳосилдор бошқа толали ўсимликларни ҳам синовдан ўтқазмоқда. Бу дегани пахта талаб қиладиган минглаб гектар ер анча қисқаради. Ер кам талаб қилса ва иқлим шароитларига мослаш имкони бўлса, ер арзон жойни инвестиция киритиш учун қидириб бориш ҳам шарт эмас.

    Мен Германия каби ривожланган давлатнинг фақатгина текстиль соҳасидаги келажакка назарини келтириб ўтдим. Аслида уларда бунақа ёндашув арзон ишчи кучи талаб қиладиган барча соҳаларда бор. Энди айтинг-чи, нега Хитой текстиль каби соҳалардан секинлик билан чиқиб кетишни бошлади?

    Ишчи кучи ва энергия ресурслари қимматлиги сабаб ишлаб чиқариш секторини ривожланаётган давлатларга кўчирган ривожланган давлатлар бу секторни ортга қайтариб олиб келиши мумкин. Чунки янги технологиялар ишчи ўрнини босади ва кам энергия талаб қилади.

    1-хулоса: камбағал давлатларнинг бой давлатлардан инвестиция кута оладиган соҳалари анча қисқариб кетади. Бу эса, ўз навбатида, бой давлатлар янада бойишига, камбағал давлатлар янада қашшоқлашишига олиб келади. Энди Учинчи дунё уларга ҳатто қул сифатида ҳам керак эмас.

    1-таклиф: Industry 4.0 инсон қўли билан қилинадиган кўп зерикарли ва мунтазам ишларни йўқ қилиб юборади. Аммо инсон доимий вақтни оладиган қўл меҳнатидан қутилса, ақлий меҳнатга вақт ажрата олади. Шу ўринда савол туғилади. Инсон ақлни қўл ва оёқдан кўра кўпроқ ишлатишга тайёрми? Тайёр бўлиши учун қандай шароит яратиш керак? Шу саволларни атрофлича таҳлил қилиб кўриш керак. Энди рақобат ақлий меҳнат билан бўлади. Бундан ташқари, халқаро ташкилотлар бой давлатлар камбағал давлатларни иқтисодий томондан янада кўпроқ жазоламаслиги учун Industry 4.0 инқилобини глобал ривожланиш контекстида кўриб чиқиши лозим. Иқтисодиётда ва жамиятда бу технология ва саноат трансформацияси енгилроқ ўтиши учун касаба ушюмалари ишчилар томонида туриб, сиёсатчилар билан ўзаро фойдали келишувларни амалга ошириши талаб қилинади.

    Умуман олганда, маҳсулот истеъмолчига чиққунича уч босқичдан ўтади: ғоя ва технология яратилиши, ишлаб чиқариш ва сотиш. Бу босқичларда ишлаб чиқаришга доим паст баҳо берилган. Қўшимча қиймат миқдорини жараёнлар бўйича қарасак, табассумга ўхшаган шаклни оламиз. Қолган иккита этапда эса инсон ақли кўпроқ рол уйнагани учун қўшимча қиймати баланд бўлади. Келажакда бу табассум яна ҳам қувноқлашиши кутиляпти. Шу сабабли ишчи синфи Industry 4.0 бошланишидан энг кўп зарар кўради.

    Иллюстрация: Рустам Ашуров

    Иллюстрация: Рустам Ашуров

    Бунинг олдини олиш учун Industry 4.0 айнан қаерда ва қайси соҳадан бошланади, қандай занжир бўйича кетади – аниқ башорат қилиш керак. Чунки критик нуқтада бу занжир бошқарилиб бўлмайдиган ҳолга келади. Худди бугун интернетни чеклаб бўлмагани сингари. Унгача сиёсатчилар, бизнес вакиллари, касаба уюмалари ва жамиятнинг деярли барча қатлами бу трансформацияни қандай қилиб оғриқсиз амалга ошириш ҳақида бош қотириши керак.

    2-хулоса: дунёнинг барча давлатларида ишчи қатлам – биринчи нишон. Айнан улар биринчи қурбон бўлади.

    2-таклиф: давлатлар ўз дастурларига ишчиларни қайта малакалаш сиёсатини ҳозирдан киритиши керак. Меҳнат бозоридаги трендлар катта аниқликда башорат қилиб борилиши керак. Бунга мисол сифатида Made in China 2025 ва Europe 2020 Strategy дастурларини келтиришимиз мумкин. Европада ишчилар учун STEM (фан, технология, инженерия ва математика) дастури бўйича малака ошириш сиёсати олиб бориляпти.

    Исталган технологик инқилоб меҳнат бозорида дисбалансни юзага келтиради. Бу дисбаланс талофатини камайтириш учун ҳукумат томонидан кучли ижтимоий сиёсат олиб борилиши керак. Бу эса, ўз ўрнида, давлат бюджетига катта юк бўлади. Шу сабабли кутилаётган саноат инқилобидан ривожланаётган давлатлар кўпроқ зарар кўради. Сабаби, уларнинг ривожланиш йўлида халқаро компанияларнинг роли катта. Халқаро компаниялар киритган инвестициялар туфайли меҳнат бозори шаклланиб, технологиялар кириб келади. Бунинг кетидан ўрта синф шаклланади ва яшаш шароитлари маълум даражагача кўтарилади. Саноат трансформацияси эса бу кичик барқарорликни шубҳа остига қўяди. Бу иқтисодий ва сиёсий инқирозни келтириб чиқариши мумкин.

    Ривожланаётган давлатларнинг энг катта камчилиги кутилаётган рисклар ҳақида тўлиқ тасаввурга эмаслигидир. Улар ривожланган давлатлар жорий қилмоқчи бўлган янгилик келтириб чиқарадиган муаммолар тури ва табиатини тушунмайди. Шу сабабли бу муаммоларни вақти келганда ўз териларида синаб кўришга мажбур.

    3-хулоса: ривожланаётган давлатлар энг кўп талофат кўради ва улар яна қайтиб қашшоқ давлатлар сафига қайтиши мумкин.

    3-таклиф: дунёга максимал очилиш. Очиқ сиёсат олиб бориш. Қарор қабул қилаётганда аҳолининг турли қатламлари хоҳишини инобатга олиш. Дунё тажрибаларини тўғри адаптация қилиш. Ўзи қурмоқчи бўлган жамиятини чуқур ўрганиш ва у ҳақда тўлиқ маълумотга эга бўлиш. Глобализацияга қаршилик қилмаслик. Инвестицияларни катта қисмини технология кўринишида киритиш. Кириб келаётган технологияларни максимал ўзлаштириш. Ҳукумат ва халқ орасидаги доимий мулоқот. Аксинча бўлса, Industry 4.0 бизни ўн поғона пастга тепиб юборади.

    Industry 4.0 энг аввало ҳар жабҳага интернет ва рақамли технологияларни кириб боришидир. Демак, исталган хакер ёки дастурчи масофадан туриб шахсий ҳудудингизга кириши мумкин. Бу эса бизнес ва хавфсизлик борасида янги ўйинларга мослашишни талаб этади. Хавфсизликда нисбатан янгича қарашларни шакллантириш талаб қилинади. Энди кўчадаги безоридан кўра кўпроқ рақамли босқинчилар хавф уйғотади. Энди нафақат катта компаниялар, балки компаниянинг ишчиларидан ҳам хавфсизлик талабига жавоб бериш сўралади: биргина йўқотилган смартфон орқали у бошқарадиган ускуналар ва компанияларнинг бошқа ҳудудларига кириш имконини бегонага яратиб бериш мумкин. Хавфсизлик учун фақатгина дастурлар ёки ускуналар билан ҳимояланиш ярамайди. Энди хавфсизлик борасида компанияларга реал вақтда мониторинг қиладиган бўлимлар ва хавфсизлигини доимий такомиллаштирадиган лабораториялар керак бўлади.

    Industry 4.0 инсон ҳаётини яхшилаш билан бирга ҳали ечим талаб қиладиган бир талай муаммоларни ўртага ташлайди. Бу муаммоларнинг бир қисми билан қисқача танишган ҳолда, ўзимизга умумий хулосани чиқарамиз:

    1. энди саводсиз бўлишга ҳаққимиз йўқ;
    2. гастарбайтерларимиз учун арзон ишчи кучига талаб бўлган янги бозорларни қидиргунча уларнинг малакасини ёппасига оширишни ўйлашимиз керак;
    3. эшик ва деразалар очилсин. Кирсин янги шамол ва янги ғоялар. Миллий маънавиятни музейга жўнатиш вақти келди;
    4. фақат ғоялар янги иш ўринларини яратади;
    5. таълимга инвестицияни бир неча баробарга орттиришимиз керак. Таълим ҳар соҳага кириб бориши лозим;
    6. ишлаб чиқаришда ҳар бир ишчи амалий билимларидан ташқари муҳандислик ва дастурлашдан хабари бўлиши керак;
    7. ҳар бир маълумоти бор ишчи умумий дастурлаш тилларини билиши керак. Шу сабабли боғча ва мактабдан информацион технологиялар ўта чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилиши талаб қилинади;
    8. максимал очиқ ва шаффоф сиёсат олиб бориш ва халқ билан доимий мулоқотда бўлиш лозим.
    Ҳеч қандай ўзгаришдан қўрқманг. Шунчаки унга тайёр бўлинг.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    17.11.2019, 16:34   Изоҳ (0)   28080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда



    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон чегарачилари давлатга ноқонуний киришга уринган покистонликни отиб ўлдирди

    Дунё | 25 май, 15:09

    Кевин де Брюйненинг кейинги манзили қайси чемпионат бўлиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 25 май, 14:16

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    Лайфстайл | 25 май, 14:11

    Ўзбекистонда имтиёзли тоифага кирувчилар давлат ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати қайта тасдиқланади

    Ўзбекистон | 25 май, 13:22

    Россиянинг Украинага ракета ва дронлар билан қилган ҳужуми оқибатида 10 дан ортиқ одам вафот этди

    Дунё | 25 май, 12:43

    FIFA президенти Клублар ўртасидаги ЖЧда Роналдунинг иштирокига ишора қилди: “Ҳали вақт бор” (видео)

    Спорт | 25 май, 12:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.