Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни дамда ЖЧ—2022 мусобақаси иккинчи саралаш босқичи 5-тури доирасида Тошкентда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб бормоқда.
Учрашувда ҳисобни 16-дақиқада Элдор Шомуродов очди. Икром Алибоевнинг саудиялик ҳимоячига босимидан сўнг тўп Элдорга келиб тушди. Элдор эса рақиб дарвозабонини доғда қолдиришга эришди.
23-дақиқага келиб саудияликлар пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи — Салмон ал-Фараж. Пенальтига эса Рустам Ашурматовнинг жарима майдончаси ичида рақибига қарши қўпол ўйнагани сабаб бўлди.
Биринчи бўлим томонларнинг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.
Изоҳ (0)