Америкалик таниқли актёр ва жанг санъати устаси Стивен Сигал ўзининг Instagram саҳифаси орқали Президент Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек Умаровни Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси раҳбар этиб сайлангани билан табриклади.

Фото: Sputnik

«Дўстим Отабек Умаров яқиндагина Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайланди. Табриклайман, ука!», — дея актёр Отабек Умаровнинг аккаунтидаги видеони улашган ҳолда изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Умаров ноябрь ойи бошида Аралаш жанг санъати ассоциацияси президенти этиб сайланди.

Отабек Умаров Ўзбекистонда ММА ривожига бефарқ бўлмаган ҳомийларни жалб қилишни маълум қилган. Ассоциация раҳбари ҳамкорлик қилишни истайдиганлар кўп бўлишига ишонч билдирган эди.

Айтганча, Отабекнинг америкалик дўсти Стивен Сегал аллақачон «бой тарихга эга мамлакатга» ташриф буюрган эди, у ерда у дунёдаги энг катта ошни тайёрлашда қатнашган эди.