Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан «С.Нажимов» чегара божхона постида мамлакатга 1254 дона пиротехника воситасини ноқонуний олиб киришнинг олди олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Бошқарма ходимлари томонидан қўшни давлатдан ушбу постга пиёда кириб келган фуқаро П.V. оғзаки савол-жавобдан ўтказилганидан сўнг, унинг қўл юклари холислар иштирокида белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс қўл юклари ичида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, 57 ўрамда жами 1254 дона пиротехника маҳсулотини яшириб олиб киришга урингани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)