Мудофаа вазирининг буйруғи кўра, Самарқанд вилояти ҳокими, Самарқанд ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Эркинжон Турдимов вазирликнинг III даражали «Намунали хизматлари учун» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Каттақўрғон полигонини барпо этишда муносиб ҳисса қўшгани учун мазкур мукофотга лойиқ топилган.
Мукофотни Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал майор Павел Эргашев топширган.
Изоҳ (0)