Тошкентнинг «Туркистон» санъат саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, шифокор ва ҳамширалар, маданият ва санъат намоёндалари иштирок этган маросимда Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ходимларига табриги ўқиб эшиттирилди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Тадбирда Президентнинг махсус фармонига кўра бир гуруҳ соҳа вакилларига Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан давлат мукофотлари топширилди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов соҳа ходимларини байрам билан табриклади.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Тадбирда қайд этилишича, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кейинги уч йил ичида соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этиш бўйича 170 дан зиёд ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Президент фармони билан 2019—2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланиб, соҳа тараққиётида янги даврни бошлаб берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати