Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ мансабдор шахсларининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матубот хизмати хабар берди.

Фото: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

Ўтказилган терговга қадар текширувда марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари «Давр» банкнинг Юнусобод филиали, «Ипак йўли» банкининг Мирзо Улуғбек филиали ходимлари ҳамда «Т.С», «С.Ф» МЧЖлари мансабдор шахслари, «Х.У» ва «С.П.» хусусий корхоналари раҳбарлари ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктиргани аниқланди.

2018 ва 2019 йилнинг ўтган даврида марказнинг жами 15,3 миллиард сўм пул маблағлари талон-торож қилинган.

Ҳозирда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.