Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинларининг «Sarhad.uz» номли расмий Telegram-канали ўз фаолиятини бошлади.
Канал манзили @sarhad_uz бўлиб, энди улар олиб борилаётган ислоҳотлар ва ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти хусусидаги хабар ва янгиликларни кузатиб бориш мумкин.
Каналда, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга яратиб берилаётган шароитлар, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ўқув жанговар ҳаракатлари ҳамда давлат чегараларини қўриқлаш ва халқ тинчлигини таъминлашдаги хизмат фаолияти, шунингдек, давлат чегараси бузувчиларининг ноқунуний хатти-ҳаракатлари хусусидаги хабар ва янгиликлар, ҳарбий хизматчиларнинг ижод намуналари, хизмат фаолияти билан боғлиқ тадбирлар, аудио ва видео материаллар бериб борилади.
Изоҳ (0)