Жорий йилнинг 24—26 октябрь кунлари Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси кўмагида «Тожикистон-2019» халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Imzo компанияси «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» белгиси остида ўз маҳсулотларини намойиш этди.
Бугунги кунга келиб, Imzo компанияси ўз маҳсулотини экспортга тайёрлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, Imzo компанияси ҳамда Суғд, Хатлон вилоятлари Савдо-саноат палаталари ўртасида имзоланган халқаро ҳамкорлик меморандуми тадбирда иштирок этишнинг асосий вазифалардан бирини белгилади.
Ушбу келишув Тожикистонда расмий дилерлик тармоқларининг ташкил этилиши ва ўзаро манфаатли муносабатлар асосида иккала давлат иқтисодиётининг муқобил ўсишига хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, Imzo компаниясининг халқаро кўргазмадаги иштироки халқаро стандартларга жавоб берувчи ишлаб чиқариш маҳсулотлари: дераза-ромлар, эшиклар ва таркибий қисмларни омма эътиборига ҳавола этишдан иборат эди.
Шунингдек, кўргазмада Осиё минтақаси давлатлари Қозоғистон, Афғонистон, Эрон, Россия ва Хитой мамлакатларининг энергетика, транспорт, логистика, енгил саноат, кимё, тоғ-кон саноати, машинасозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва туризм каби соҳаларда фаолият олиб борувчи қатор компаниялар иштирок этишди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)