• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида янги боғ ва токзорлар барпо этиш учун 1 трлн сўм йўналтирилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь, сешанба куни мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев томонидан боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона хўжаликларида бошқарув тизимини яхшилаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, қишлоқ хўжалигида кооперацияни йўлга қўйиш, замонавий ресурс тежамкор технологиялар асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, озиқ-овқат саноатини жадал суръатларда ривожлантириш мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

    Қайд этилишича, жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси 205 миллиард долларни ташкил этган бир пайтда, Ўзбекистоннинг улуши бир фоизга ҳам етмаяпти.

    Йиғилишда келгуси йилда мева-сабзавот экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш, кейинги уч йилда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.

    Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бунга эришиш учун экин ва навларни тўғри танлаш, ҳосилдорлик ва даромадни камида икки—уч баробарга ошириш, исрофгарчиликларнинг олдини олиш, маҳсулотларни сақлаш, логистика масалалари, экспортни тўғри ташкил этиш лозим.

    Бугунги кунда дунё бозорларида гилос, ўрик, олхўри, анор, узум, бодом, цитрус мевалар каби маҳсулотларга талаб юқори ва ушбу маҳсулотлар экспорт тушумининг асосий қисмини ташкил этмоқда.

    Ўзбекистонда бундай мевазорлар, айниқса интенсив усулдаги боғлар етарлича ташкил этилмаётгани, боғ ва токзорлар яроқсиз ҳолатга келиб қолгани сабабли уларнинг иқтисодий самарадорлиги ўта паст даражада қолаётгани, қатор туманларда минглаб гектар эски боғлар йиллар давомида ҳосил бермаётгани танқид қилинди. Ҳанузгача «маҳсулот етиштириш — харид қилиш — сақлаш ва қайта ишлаш — экспорт» занжирини ташкил этадиган кооперация тизими жорий қилинмаган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Яна бир салбий ҳолат узумчиликни ривожлантиришда виночилик корхоналарининг ўрни сезилмаётгани билан боғлиқ.

    «Бу каби муаммолар таъсирида мамлакатимизда маҳсулотларни йиғиштириш ва сақлашдаги йўқотишлар ҳажми 30 фоиздан камаймаяпти, — деди Президент. — Яъни, олинган мева нобуд бўлиб, тупроққа қорилмоқда. Бундай шароитда қандай янги боғ ва токзорлар ҳақида гапириш мумкин?».

    Қайд этилганидек, бир қатор туманлар пахта етиштиришни қисқартириб, мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилди. Лекин, ушбу йўналишда ҳам ишлар қониқарли даражада бўлганича йўқ.

    Селекция борасида илмий тадқиқотлар етарлича йўлга қўйилмагани боис мамлакат уруғликни импорт қилишга мажбур бўлмоқда.

    «Минерал ўғитлар таъминоти, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш ишлари тизимли ташкил этилмагани ҳам деҳқоннинг ортиқча овора бўлишига олиб келиб, ҳосилдорликни оширишга салбий таъсир қилмоқда», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Соҳада ечимини топиши лозим бўлган масалалар талайгина. Шунинг учун эскирган тизимдан бутунлай воз кечиб, мутлақо янги узлуксиз занжирни яъни, кооперация ва кластер тизимини ташкил этиш кераклиги таъкидланди. Бундай йўл жаҳон тажрибасида ўзининг самарадорлигини исботлади, кластернинг жорий этилиши соҳада юқори натижаларга олиб келаётганини кўрсатмоқда.

    Шу муносабат билан Президент Ўзбекистонда бир нечта йирик экспортёр кластер ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш ва даромадни ошириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни аниқ бозор, аниқ молиявий манба билан ишлайдиган тадбиркорга бириктириш зарурлигини таъкидлади.

    Хорижий мутахассислар кўмагида ташкил этилган Сурхондарё тажрибаси асосида 55 та туманни экспортбоп муайян маҳсулотлар турини етиштиришга ихтисослаштириш вазифаси қўйилди.

    Бундан ташқари, ҳар бир вилоят ва туман ҳокими кластерлар билан мева-сабзавотни тўғри жойлаштиришга, агротехник тадбирларнинг ўтказилишига, етиштирилган маҳсулотни экспортёр ёки қайта ишловчига тўлиқ етказилишига шахсан жавобгарлиги белгиланди.

    Молия вазирлигига янги тизим асосида экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантириш бўйича молиялаштириш юзасидан таклиф киритиш топширилди.

    Қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш мақсадида янги ташкил қилинаётган кооперациялар негизида 1 гектардан 5 гектаргача ижара асосида ер ажратиб берилади. Янги боғ ва токзорларни барпо этишга «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида бир триллион сўм йўналтирилади.

    Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида Фарғона водийсининг 22 та туманида 31 та намунавий кооперация ташкил қилинади. Ҳар бир кооперацияга камида 50 нафардан ишсиз фуқаро аъзоликка қабул қилиниб, уларга фойдаланилмаётган ерлар, субсидиялар ҳамда имтиёзли кредитлар ажратилади.

    Халқаро ҳамда маҳаллий молия ташкилотларидан маблағлар жалб этиш орқали гилос, ўрик, анор, шафтоли, олхўри, ёнғоқ каби меваларга ихтисослашган янги замонавий боғ ташкил қилиш ҳисобига ҳосилдорликни кескин ошириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга, экспортбоп узумзорларни ташкил этиш юзасидан «манзилли дастур» тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

    Озиқ-овқат ва спиртли ичимликлар саноатида замонавий бошқарув тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш, маркетинг ва инновацияни кенг қўллаган ҳолда экспортбоп маҳсулотлар ассортиментини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, янги бозорларни топишга қаратилган янгича тизим ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

    Президент боғдорчилик ривожи учун аввало кўчат зарурлиги, шунинг учун ҳар йили 20 миллион дона кўчат етиштиришни йўлга қўйиш ва экспорт қилиш имконияти борлиги кўрсатиб ўтди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига манфаатдор ташкилотлар билан бирга келгуси йили ўрик, гилос, шафтоли, хўраки ва саноатбоп узум, анор, ёнғоқ, бодом кўчатлари етиштириш плантансиялари ташкил этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг ҳудудий участкаларида «ин-витро» лабораториялари ташкил этиш бўйича ҳам кўрсатма берилди.

    Интенсив кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини фермерларга субсидия сифатида қоплаб бериш, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб «соғломлик» сертификатига эга бўлмаган кўчатларни мамлакатга олиб келиб, экишни тўхтатиш зарурлиги қайд этилди.

    Мамлакат аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган талабини қоплаш ва экспорт ҳажмини ошириш учун мева-сабзавот етиштиришни йилига 8—10 фоизга кўпайтириш ва қўшимча бир миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштириш зарур. Шу боис Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят ва туманлар ҳокимларига 2020 йилда қайта фойдаланишга киритиладиган 77 минг гектар майдонга озиқ-овқат экинлари, эрта пишар маҳсулот етиштириш учун 200 минг гектарда тўқсонбости усулида сабзавотлар экилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Ўсимликларга кимёвий ишлов бериш ва зараркунандаларга қарши курашиш ҳам муҳим масалалардан. Президент Шавкат Мирзиёев бунинг учун ихтисослашган туманларда минерал ўғитлар дўконларини ташкил этиш, фермерлар ва аҳоли томорқаларига шу борада хизмат кўрсатиш тизимини яратиш зарурлигини таъкидлади.

    Йиғилишда айтилган чора-тадбирлар ижросини самарали ташкил этиш учун ҳар бир йўналишга мутасадди раҳбарлар масъул этиб белгиланди.

    05.11.2019, 19:51   Изоҳ (0)   23939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг миллий ҳуқуқий интернет портали ишга туширилди

    05.11.2019, 19:06

    Танзила Норбоева Қозоғистон парламенти раиси Дариға Назарбоева билан музокаралар ўтказди (фото)

    05.11.2019, 18:35

    Тошкент телеминорасида паспортсиз кириш тартиби жорий қилиниши режалаштирилмоқда

    05.11.2019, 18:05

    Термизда газ сизиб чиқаётган хонадонда қамалиб қолган 2 яшар бола қутқарилди

    05.11.2019, 17:49

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Абдулла Қодирий мажмуаси»даги лойиҳа юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди

    05.11.2019, 17:34

    Ховосда туғилган 3 эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилди

    05.11.2019, 17:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.