Франция миллий музейлари бирлашмаси директори вазифасини бажарувчи Крис Деркон Леонардо да Винчининг «Дунё халоскори» картинаси эгасини уни Луврга топширишга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Деркон бу ҳақда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ташкил этган «Саҳродаги Давос» инвестициявий форуми давомида гапирган. Айнан шаҳзода 2017 йили ушбу картинани 450 миллион долларга харид қилган деб ҳисобланади.

«Агар бу картина Луврга топширилса, барчанинг ютуғи бўлар эди. Ундан нафақат мутахассислар, балки кенг омма ҳам баҳра олиши имконияти туғилади», — деди Деркон.

Лувр музейининг Париждаги ва Абу-Дабидаги вакиллари «Дунё халоскори» ҳозир қаерда сақланаётгани ҳақида маълумот бермаган.