Америкалик актёр ва табиатнинг фаол ҳимоячиси Леонардо ди Каприо швециялик экология фаоли 16 ёшли Грета Тунбергга «замонамиз етакчиси» дея эътироф қилди, деб ёзмоқда «Известия».

Фото: «Smnews.ru»

Актёр Instagram’даги саҳифасига Грета билан бирга тушган суратини жойлади ва қизалоқнинг «ҳаракатсизлик даври ўтди» дея дунё давлатлари раҳбарларига қилган мурожаати беиз кетмаслигига умид қилишини билдирди.

«Тарихда дунёни ўзгартиришга қодир овозларнинг шундай баланд янграши натижасида амалга ошган бурилиш нуқталари кузатилган. Грета Тунберг замонамиз етакчисига айланди. Тарих биз ҳозир қилаётган ишларимизга баҳо беради, келажак авлод учун сайёрамизда табиий яшаш шароитлари учун эзгу ишларни амалга оширишимиз шарт», — деб ёзган Instagram’да Ди Каприо.

Шунингдек, актёр Грета ортидан эргашаётган ёш экология фаоллари бутун дунёда амалга ошираётган ишлар келажакка оптимизм билан қарашга имконият бераётганлигини таъкидлади.

View this post on Instagram

There are few times in human history where voices are amplified at such pivotal moments and in such transformational ways – but @GretaThunberg has become a leader of our time. History will judge us for what we do today to help guarantee that future generations can enjoy the same livable planet that we have so clearly taken for granted. I hope that Greta’s message is a wake-up call to world leaders everywhere that the time for inaction is over. It is because of Greta, and young activists everywhere that I am optimistic about what the future holds. It was an honor to spend time with Greta. She and I have made a commitment to support one another, in hopes of securing a brighter future for our planet. #FridaysforFuture #ClimateStrike @fridaysforfuture

A post shared by Leonardo DiCaprio (@leonardodicaprio) on

Грета Тунберг сентябрда БМТда нутқ сўзлаб дунё етакчиларини иқлим ўзгаришларига нисбатан бепарволик ва «ўз болалигини йўқотилиши»да айбдор деб ҳисоблашини маълум қилган. Кейинчалик АҚШ президенти Дональд Трамп қизни мақтаган, Россия президенти Владимир Путин эса Грета Тунбергнинг фаоллигига муносабат билдириб, эзгу мақсадларни амалга ошириш йўлида болалар ва ўсмирлардан фойдаланишга йўл қўймаслик зарурлигини қайд этганди. Қиз иккала давлат раҳбарининг ҳам гапларига ҳамоҳанг равишда Twitter профилидаги ёзувларни ўзгартириб қўйган.