Фарғона ва Наманган вилоятларида Миллий гвардия Марказий девони офицерлари раҳбарлигида «Бўлинмаларнинг жанговар шайлигини юқори даражага келтириш, террористик-қўпорувчилик ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш, гаровга олинганларни озод этиш ҳамда портловчи воситаларни зарарсизлантириш ва тозалаш» махсус-тактик машқи ўтказилди.
Машғулот Наманган шаҳрида жойлашган собиқ нотўқимачи ишлаб чиқариш корхонасининг кўп қаватли биносида – Давлат хавфсизлик хизматининг бўлинмалари, Наманган шаҳар ИИО ФМБ жанговар гуруҳлари шахсий таркиби ва Фавқулодда вазиятлар қуйи тизимига кирувчи хизматлар билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Изоҳ (0)