«Рособоронэкспорт» 2019 йилда дунёнинг 43 мамлакатига 11 миллиард долларлик қурол-аслаҳа етказиб берди ва 800 та янги шартнома имзолади. Бу ҳақда компания раҳбари Александр Михеев маълум қилди, дея хабар беради «Известия».
Михеевнинг айтишича, бундай натижаларга ўта қаттиқ рақобат шароитида эришилган.
Санкцияларга қарамай, Россия Туркияга ҳаво ҳужумига қарши С-400 тизимларининг барча компонентларини етказиб бериш бўйича шартномани муддатидан аввал бажарган.
Шунингдек, Ҳиндистонда Калашников автоматларини ишлаб чиқариш бўйича дунёда илк қўшма корхона ишга туширилган.
Изоҳ (0)