Футбол бўйича Германия Кубогининг 2-босқич учрашуви доирасида 29 октябрь, сешанба куни Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби сафарда «Бохум»га қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 36-дақиқасида Мюнхен клуби ярим ҳимоячиси Альфонсо Дэвис ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 83-дақиқага келиб меҳмонлар вакили Серж Гнабри ҳисобни тенглаштирди (1:1). Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганда захирадан майдонга тушган Томас Мюллер жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа «Бавария» меҳмонда кечган баҳсда қуйи дивизион вакили бўлмиш «Бохум»ни 2:1 ҳисобида базўр мағлуб этди.
Таъкидлаш жоиз, беллашувнинг 88-дақиқасида «Бохум» ҳимоячиси Армель Белла-Кочап ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.
Германия Кубоги
2-босқич баҳси
29 октябрь, сешанба
«Бохум»—«Бавария» 1:2
Гол: 1:0 — 36, автогол Дэвис, 1:1 — 83 Гнабри, 1:2 — 89 Мюллер«Бохум»: Риманн, Декарли, Белла-Кочап, Данило Соарес, Челоцци, Теше, Ли Чхон Ён (Винцхаймер, 67), Лосилла, Блум, Ганвула, Цоллер (Осеи-Туту, 78)
«Бавария»: Нойер, Павар, Боатенг, Киммих, Перишич (Левандовски, 46), Алькантара, Гнабри, Горетцка (Коутиньо, 57), Коман, Толиссо (Мюллер, 65), Дэвис
Огоҳлантиришлар: Ли Чхон Ён (30), Лосилла (50)
Четлатиш: Белла-Кочап (88)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)