Apple компанияси янги AirPods Pro қулоқчинларини тақдим этди. Қулоқчинларнинг янги авлоди фаол шовқинни пасайтириш ва яхшиланган овоз функцияларига ҳамда янгиланган корпусга эга бўлган. Бу ҳақда «Kod.ru» хабар берди.

Фото: «Kod.ru»

Янги қурилма симсиз бўлиб, тўпламдан уч хил ўлчамдаги ёстиқчалар жой олган, қулоқчин эгасининг қулоқ ўлчамларига қараб уларни мослаштиришга имкон беради.

Компания томонидан таъкидланишича, янги қулоқчинлар ички ва ташқи босимни тенглаштириш учун инновацион вентилацион тизимга эга. Бу мазкур кўринишдаги қулоқчинлар келтириб чиқарадиган ноқулайликларни камайтиришга имкон беради. Қайд этилишича, янги қулоқчинлар тер ва сув таъсирига чидамли ҳисобланади, бу эса фаол ҳаёт тарзи учун мос келади.

Фото: «Kod.ru»

Қурилмада шовқинни пасайтиришга алоҳида эътибор берилган. Бунинг учун янги AirPods Pro қулоқчинларига иккита микрофон ўрнатилган бўлиб, улар дастурий таъминот билан уйғунликда ишлайди. Apple томонидан ишонч билдирилишича, бу шовқин пасайтиришни сифатли таъминлаш учун ташқи шовқинларни бартараф қилишга имкон беради.

Фото: «Kod.ru»

Биринчи микрофон ташқарида жойлашган бўлиб, атрофдаги шовқинни таҳлил қилиш учун ташқи овозни қабул қилади — AirPods Pro ташқи шовқинни унинг амплитудасидаги овозли тўлқин билан тингловчининг қулоқларига етиб боришдан олдин бартараф қилади. Иккинчи микрофон ичкарида жойлашган: у қолдиқ шовқинларни бартараф этишга ёрдам беради. Фаол шовқин камайтириш функцияси овозли сигнални сониясига 200 марта бўлган частотага мослаган ҳолда таҳлил қилади.

Фото: «Kod.ru»

Шунингдек, «шаффоф режим» ҳам мавжуд бўлиб, у қулоқчилар эгасига мусиқа билан бир вақтда ташқи овозларни ҳам эшитишга имкон беради. Қулоқчинлар корпусидаги датчиклар фаол шовқин камайтириш функциясидан «шаффоф режим»га бир лаҳзада ўтишга имкон беради.