Бельгия ҳукуматини мамлакат тарихида илк бор аёл киши бошқаради. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Софи Вилмс бош вазир Шарль Мишель Европа кенгаши президенти этиб сайланиши муносабати билан ноябрда бу лавозимни тарк этганидан сўнг Бельгия муваққат ҳукуматини бошқаради.
Вилмс Мишелнинг муваққат ҳукуматида бюджет вазири бўлганди. Энди у Бельгия парламенти доимий ҳукуматни шакллантиргунча мамлакат бош вазири вазифасини бажаради.
Изоҳ (0)