• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактабини битирганлар ўртасида ажримлар содир бўлмагани қайд этилди

    Бухородаги «Оила» илмий-амалий марказида «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаблари» фаолиятини оммалаштириш мақсадида ўтказилган пресс-тур иштирокчилари дастлаб марказ билан танишди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Марказ ишга туширилиши учун 1 миллиард 833 миллион сўм сарфланган. Мазкур марказ Бухоро тиббиёт коллежи ҳузурида алоҳида бинода жойлашган бўлиб, моддий-техник база билан таъминланган. Ҳар бир хона замонавий русумдаги моноблокли компьютерлар билан жиҳозланган. Тингловчилар учун кутубхона, овқатланиш хоналари мавжуд. Ўқув жараёнларига 5 нафар ўқитувчи-профессор ва фан номзодлари ҳамда 6 нафар тажрибали эксперт-тренер жалб этилган. Инновацион мактабнинг мавжуд 13 та туман, шаҳар бўлимлари негизида 62 нафар тажрибали амалиётчи тренерлар, психология ва тиббиёт соҳаси мутахассислари, диншунослар машғулотлар олиб боришади.

    Маълумотга кўра, вилоятда оилалар сони 503 155 та бўлиб, шундан 176 586 таси ёш оиладан иборат. Намунали оилалар 340 701 та, ибратли оилалар эса 16 200 тани ташкил этади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — «Оила» илмий-амалий маркази томонидан олиб борилаётган ишлар бўлғуси оилаларнинг бахтли яшаб кетиши учун пойдевор бўлибгина қолмасдан, низоли ва ажрим ёқасидаги оилаларнинг бахтли яшаб кетишлари учун ҳам аҳамият касб этмоқда. Олиб борилган 273 та тарғибот-ташқиқот ишида 1254 та низоли оила яраштирилиб, 1866 нафар вояга етмаган бола етимликдан асраб қолинди. 809 та нотинч оиланинг 139 таси соғлом муҳитга қайтарилган бўлса, 243 та оиланинг 139 таси ночорликдан чиқарилди. 55 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага ёрдам кўрсатилди, — дейди «Оила» илмий-амалий маркази ҳудудий бўлими раҳбари Абера Ҳусейнова. — Бу маълумотлар шунчаки хўжакўрсинга эмас, ёш оилалар ва бўлғуси оилаларнинг тинч ва фаровон, ажримсиз умргузаронлик қилиб кетиши йўлида бажарилган амалларнинг дебочасидир.

    Мазкур мактабларда янги оила остонасида турган, ФХДЁга ариза берган бўлажак келин-куёвларга 16 соатлик дарс ўтилади. Уларга ҳаёт психологияси, оила бюджети ва иқтисоди, диний ва ахлоқий тарбия, репродуктив саломатлик ва ҳуқуқий муносабатлар, муомалада маданиятидан сабоқ берилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — 16 соатга мўлжалланган дарсларнинг учинчи кунидамиз. Шу уч кун ичида оилавий ҳаётнинг турли кўринишларига ҳали тайёр эмаслигимиз, бахтли яшаб кетишимиз учун ҳали биз билмаган ва ҳис қилмаган поғоналар борлигини кўряпмиз. Ҳатто оилавий масалаларда билимимиз ҳам жуда озлигини тушуниб етдик. Тўғри, биз қайсидир бегона оилага жуфтимиз учун борамиз. Аммо турмуш фақатгина мен ёки бўлғуси умр йўлдошимнинг қарори билан мустаҳкам бўлмаслигини, ортимизда ҳар икки оила вакилларининг ҳам ўрни, таъсири борлигини англаяпмиз. Ўйлаймизки, мактаб сабоғи бўлғуси оиламизнинг мустаҳкамлигини кафолатлай олади. Сабоқлар фақатгина 16 соат эмас, балки ундан-да кўпроқ бўлишини истардик, — дейди Маъруфжон Наримонов билан турмуш қуриш остонасида турган Хурсанд Комилова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Пресс-турда «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаблари» лойиҳасининг мазмун-моҳияти, амалиётларнинг самараси ҳақида сўз борди. Иштирокчилар соҳа мутахассислари билан ўтказилган давра суҳбатида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишар экан, уларга марказ томонидан олиб борилган сабоқларда қатнашган ва турмуш қурган оилаларнинг бирортасида ажрим ҳолати кузатилмагани маълум қилинди. Инновацион марказда вилоят бўйича жами 1500 жуфтлик таҳсил олган ва улар ажримсиз, низосиз яшаб келмоқда. Қайд этилишича, жорий йилда вилоятда 10179 та никоҳ, 1349 та ажрим кузатилган. Ушбу ажримларнинг бирортаси инновацион марказ сабоқларида бўлмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Келиним ва ўғлим шу мактаб сабоғини олишди. Аввалига бор-йўғи 16 соатлик дарсликлардан нимани ҳам ўрганишарди, деган ўйга борганимизни ҳам яширмаймиз. Аммо келинимнинг нафақат мен ва қайнотаси, балки қайнсингил, қайнилар, овсинлару қўни-қўшнилар билан ҳам муомаласини кўриб, кўнглим кўтарилади. Ўғлим ҳам қайнона, ҳам ўз жуфтини бир кафтда кўтариб келишни уддалай олаётгани шу сабоқларнинг меваси, деб биламан. Аммо ўзим гоҳида айрим бир чигалликларга дуч келаман, тўғриси, қайнона бўлсам ҳам маслаҳатга муҳтож бўлиб қоламан. Шу ўринда қайноналар мактаби ҳам керакдир балки, деб қоламан, — дейди Бухоро шаҳрилик қайнона Субҳидам Насриева.

    Тадбирда Бухорода энди «Бибихоним» қайноналар мактаби фаолияти ҳам йўлга қўйилиши билдирилди. Белгиланган сабоқларни якунлаган бўлғуси ёш келин-куёвларга инновацион мактабнинг битирувчилари сифатида сертификатлар тақдим этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумот учун, ҳозирга қадар республиканинг барча вилоят ва туман марказларида 137 та инновацион мактаб фаолият олиб бормоқда. Уларнинг фаолиятига 400 нафардан зиёд мутахассис жалб этилиб, 18 мингга яқин жуфтлик ўқитилган.

    25.10.2019, 18:56   Изоҳ (0)   32612
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ЗиЛ»дан тортиб Mercedes’гача. Президент Ислом Каримов қандай автомобиллардан фойдаланган? (фото)

    25.10.2019, 18:40

    Invest in Tashkent Region форумида умумий қиймати 1 млрд доллардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланди

    25.10.2019, 18:28

    Блогер Дима Қаюмга куч ишлатган аёллар жавобгарликка тортилди. Кўнгилсиз воқеадан сўнг Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев блогер билан учрашган

    25.10.2019, 18:21

    ССВ Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари ҳудудида ноқонуний қурилган бинолар бузилганини маълум қилди

    25.10.2019, 17:55

    Ўзбекистонда ягона транспорт картаси пайдо бўлади. Ундан барча турдаги жамоат транспортида фойдаланиш мумкин

    25.10.2019, 17:24

    ФВВ ходимлари Термизда уйга қамалиб қолган икки нафар ёш болага ёрдам кўрсатди

    25.10.2019, 16:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нима учун меҳмонхоналар ёқимли ҳид таратади ва уйда меҳмонхона ифорини қандай яратиш мумкин?

    Лайфстайл | 27 июн, 18:55

    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

    Реклама | 27 июн, 18:00

    Саида Мирзиёева Fitch Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширгани ҳақида: “Бу — келгусида янада кўпроқ хорижий сармояларни жалб этишга хизмат қ...

    Ўзбекистон | 27 июн, 18:33

    Дунёдаги энг қуруқ чўлда қор ёғди

    Лайфстайл | 27 июн, 18:20

    Шавкат Мирзиёев ЕОИИ саммитида иштирок этди

    Ўзбекистон | 27 июн, 18:05

    “Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири — эркин ва профессионал матбуотдир” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:58

    Шердор мадрасаси сирлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:30

    Сунъий интеллектда ўчириш хавфидан қочиш учун инсонларни ўлдиришга тайёрлиги аниқланди

    Лайфстайл | 27 июн, 17:55

    Халқаро атом энергетика ташкилоти раҳбари Эрон текширув ўтказишга зудлик билан рухсат бериши кераклигини айтди

    Дунё | 27 июн, 17:40

    Иссиқда ҳолсизликни ҳис қилмаслик учун қандай овқатланиш керак?

    Маслаҳатлар | 27 июн, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.