Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида леопард маҳаллий аҳолига ҳужум қилди, деб хабар беради The Hindu.

Фото: PanNews

Фото: PanNews

Ҳужум Тумакуру округида, 60 ёшли аёл далада мол боқаётганида содир бўлган. Унинг жасади эртаси куни буталар орасидан топилган. Полициянинг тахминича, йиртқич уни кечга яқин ўлдирган.

Бундан икки ой олдин ҳам айнан шу округда қудуққа тушиб кетган леопард қутқарилган эди. Йиртқич 10 метр чуқурликдан чиқариб олиниб, яна ўрмонга қўйиб юборилган.

Жорий йилнинг январь ойи охирида Ҳиндистонда одамхўр леопард бир оиланинг тўрт ойлик фарзандини ўғирлаб кетиб, ғажиб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда