Қозоғистон 2019 йил январидан август ойигача 53,9 минг тонна гуруч экспорт қилди, деб хабар бермоқда ЛС.
Бу борада Ўзбекистон унинг асосий импортчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон 2019 йилда қиймати 6,9 миллион доллар бўлган 22,9 тонна гуруч импорт қилган. Бу ўтган йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичдан 33,7 баравар кўпдир.
Тожикистон — 4,7 миллион долларга 17,8 минг тонна, Россия — 1,8 миллион долларга 7,7 минг тонна, Украина — 716,2 минг долларга 2,8 минг тонна, Туркманистон эса 941,1 минг долларга 1,4 минг тонна гуруч сотиб олган.
Изоҳ (0)