Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Чуст тумани марказидаги канализация тизимлари яроқсиз аҳволда — уларни қисман яхшилаш учун ҳозирда 150 миллиард сўмдан зиёд маблағ талаб этилади, деди сенатор Рўзибой Саидов 12 октябрь куни Ўзбекистон Сенатининг 23-ялпи мажлисидаги чиқишида.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сенаторнинг сўзларига кўра, вилоятнинг Янгиқўрғон ва Чортоқ тумани марказлари канализация тармоқлари ҳам ўтадиган Уйчи тумани марказида канализация билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келган.

«Мазкур туманлар марказларида олиб борилаётган қурилиш ишларининг кўлами инобатга олинса, ушбу ҳудудлардаги канализация тармоқларининг мутлақо ишдан чиқиши хавфи мавжуд», — деди сенатор Саидов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар