Миллий гвардия 6 октябрь куни ўтказилган навбатдаги рейдда Навоий вилояти Учқудуқ туманида яшовчи фуқаро З.Р. «Қизил китоб»га киритилган жайронни ўзига тегишли бўлган ов қуроли билан отиб ўлдирганини аниқлаган. Бу ҳақда «Дарё»га Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, Миллий гвардиянинг Навоий вилояти бўлинмаси ходимлари фуқаро З.Р.га тегишли ов қуроли ва ўқ-дорилар шунингдек, ов қуролини олиб юриш ва сақлаш ҳуқуқини берувчи Р-7-сонли рухсатномасини ўрнатилган тартибда олиб қўйган.
Мавзуга доир: Самарқандлик эркак уйининг томидан қурол топиб олди
Изоҳ (0)