Пахта етиштириш бўйича мавсумдаги контрактация шартномаларини ортиғи билан бажарган Элликқалъа туманидаги «Рўзимбой бобо» фермер хўжалиги раҳбари Телман Султоновга Bo‘ston Cluster Cлустер масъулияти чекланган жамияти томонидан Tracker автомобили совға қилинди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Фермер хўжалиги белгиланган 212 тонна ўрнига 280 тонна пахта етиштирган. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими С.Авазов, ҳудуддаги фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар иштирок этди.
Пахтани йиғиб-териб олишда меҳнат қилаётган ҳашарчи ва ишчилар туман ҳокимлиги томонидан ҳам қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ҳашарчиларга дастурхон ёзилиб, бир пиёла чой устида суҳбат қурилди.
«Жорий йилда пахтачиликка ихтисослашган 223 та фермер хўжалиги Bo‘ston Cluster масъулияти чекланган жамияти билан шартнома тузиб, бугунги кунга келиб 60 дан зиёд фермер хўжалиги шартномавий режасини бажарди. Улардан «Қирққизобод» овул фуқаролари йиғини ҳудудидаги «Элим толаси», «Рўзимбой бобо», «Гулдурсин» овул фуқаролари йиғини ҳудудидаги «Гулдурсин парвози» фермер хўжаликлари юқори натижаларга эришиб, бошқаларга ўрнак бўлмоқда», — дейди Элликқалъа тумани ҳокими ўринбосари Д.Қобулов.
Изоҳ (0)