Бош прокуратура Академияси ва Elsevier компанияси ўртасида 10 октябрь куни ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Меморандумда таълим, илмий-тадқиқотчилик соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг асосий йўналишлари ва шакллари белгиланган.
Шунингдек, Elsevier минтақавий директори А.Оспанова томонидан «Халқаро стандартлар асосида илмий мақолалар тайёрлаш» мавзусида мастер-класс ўтказилган. Унда халқаро стандартлар асосида илмий мақола ёзишнинг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилган.
Бундан аввал, 7 октябрда Академия ходимлари Elsevier компаниясининг Uzbekistan Research Online – Ўзбекистоннинг илк рақамли рецензияланадиган илмий журналлар платформаси очилиш маросимида иштирок этган.
Унда Бош прокуратура Академиясининг Scopus халқаро стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган ProAcademy рецензияланадиган илмий журнали тақдим қилинган. Келгусида мазкур журнал Digital Commons Network глобал тармоғига интеграция қилиниши айтилмоқда.
Изоҳ (0)