Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқаранинг 1998 йилда имзоланган Адана келишувига мувофиқ қўшни Сурия ҳудудида ҳарбий операциялар ўтказишга ҳақли эканини маълум қилди. Турк етакчиси бу ҳақда Yeni Safak газетасига берган интервьюсида таъкидлаб ўтган, деб ёзмоқда «ТАСС».
«Сурияда ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш масаласига келсак, у АҚШга тегишли эмас. Бу халқаро осмон ва Сурияга тегишли ҳаво бўшлиғи. Бўшлиқ АҚШга тегишли эмас экан, демак ундан фойдаланишга Сурия ҳукумати (президент Башар Асад) ҳақлироқ», — дея таъкидлаган Эрдўғон.
Туркия президентининг сўзларига кўра АҚШ Сурия ҳудудида ҳукумат томонидан «чақирилмаган меҳмон».
«Туркия ҳарбий қўшинлари эса Сурия ҳудудига Анқара ҳамда Дамашқ ўртасидан тузилган Адана халқаро келишуви доирасида киритилган. Ушбу битимда агар мамлакат ҳукумати Курдистон ишчи партиясига қарши чора-тадбирларни амалга ошира олмаса, у ҳолда Туркия ҳарбийлари у ердаги террорчиларни йўқ қилиши мумкинлиги келтириб ўтилган» — дейди давлат раҳбари.
Мавзуга доир:
Туркия қўшинлари Сурия ҳудудига бостириб кирди. Асосий маълумотлар
Курдлар авиазарбаларга жавоб сифатида Туркиянинг Нусайбин шаҳрини ўққа тутди.
Туркия Сурияга ҳарбий ҳаво ҳужуми уюштирди. Икки кўприк портлатилди
1980—1990 йилларда Туркия ҳамда Сурия ўртасидаги муносабатлар анча кескин бўлган. Бу йиллар давомида Анқара Дамашқни Курдистон ишчи партиясини қўллаб-қувватлашда айблаган. 1998 йил октябрида инқироз бошлангач, Туркия Сурияга 45 кун муддатда Курдлар ишчи партияси кўмагидан воз кечишни талаб қилган. Шу йили Сурия ҳукумати КИП етакчиси Абдуллоҳ Ўжаланни мамлакатдан сургун қилган. 1998 йил 20 октябрда Туркия ва Сурия ташқи ишлар ва ички ишлар вазириликлари ўртасидаги музокаралардан сўнг хавфсизлик масалалари бўйича Адана қўшма келишуви имзоланган.