АҚШ ҳомийлиги остида бўлган «Сурия демократик кучлари» (СДФ) курдлар исёнчи гуруҳининг жангарилари Вашингтоннинг Сурия ҳудудидан америкалик ҳарбийларни олиб чиқиб кетиши ҳақидаги баёнотини «ортдан туриб пичоқ санчиш» дея баҳолади, деб ёзмоқда Reuters.
«Америка Қўшма Штатлари ҳудудда ҳеч қандай турк ҳарбий ҳаракатлари амалга оширилмаслигига ваъда берганди. Аммо Вашингтон баёноти кутилмаган қарор бўлди ва биз буни СДФга «ортдан туриб пичоқ уриш» деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлаган СДФ расмий вакили маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюда.
Аввал Оқ уй АҚШ ҳарбий кучлари Туркиянинг Сурия шимолида ўтказаётган ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватламаслиги ва уларда иштирок этмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)