Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Исроил Мадримов (4 та жанг, 4 та ғалаба, 4 та нокаут) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Фото: Twitter

Нью-Йоркдаги машҳур Madison Square Garden аренасида кечган жангда Мадримовга мексикалик Алехандро Баррерага (29 ғалаба, 6 та мағлубият, 18 та нокаут) қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 5 раундда ниҳоясига етди. Исроил томонидан берилган кетма-кет зарбалардан сўнг жанг рефериси жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Шу тариқа Исроил навбатдаги жангини ҳам техник нокаут билан якунлади.

Натижада Исроил WBA Интерcонтинентал чемпионлик камарини биринчи марта ҳимоя қилишга эришди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!