Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани «Феруза Гуллиева» фермер хўжалиги пахта даласида сайёр қабул бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Бухоро вилояти Солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувда фуқароларнинг ўзини қийнаган муаммолар бўйича мурожаати тингланиб, айримларига ечим топилган. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаш учун кўмак сўраган Ўктам Турдиевга тижорат банкидан имтиёзли кредит маблағи олиб беришга қарор қилинган.
Шунингдек, қабул доирасида Самад Гуллиевнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича, Наби Сафаровнинг табиий газ масаласидаги мурожаати ҳал қилинган.
«Ҳашарчилардан Умар Чўллиев қишлоқ аҳолисини қийнаб келаётган ички йўлларни тартибга келтириш масаласига тўхталди ва раҳбарлар йўлларни тез фурсатларда эпақага келтириш чораларини кўришга ваъда берди», — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, шу куни арзон нархларда озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотлар ярмаркаси ташкил қилинган.
Изоҳ (0)