Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 4 октябрь куни давлат ташкилотлари матбуот хизматлари фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилганди. Унда иштирок этган АОКА раҳбарининг ўринбосари Саида Мирзиёева Facebook’даги саҳифасида йиғилиш натижаларига кўра ўз фикларини ёзиб қолдирди.

Фото: Facebook

Фото: Facebook
Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали ёритиш учун нималар қилиш керак? Президентнинг 27 июнда қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон матбуот хизматлари учун маълум маънода тарихий аҳамиятга эга бўлган қарорининг ижроси қандай? Бугунги даврда давлат органлари ахборот хизматлари олдида қандай устувор вазифалар турибди?

Шу ва бошқа долзарб масалаларни бугун Агентлигимизда бўлиб ўтган давлат органлари матбуот хизматлари раҳбарлари билан учрашувда муҳокама қилдик. Иштирокчилар тезкор ва холисона ахборотнинг энг биринчи манбасига айланиши, ОАВ ва жамоатчилик сўровларига зудлик билан муносабат билдириши лозимлигини якдил эътироф этди. Шунингдек, матбуот хизматларининг мамлакатимиз ахборот хавфсизлиги ва барқарор тараққиётини таъминлашдаги ўрни хусусида сўз юритилди.

Саида Мирзиёева, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ўринбосари

Шунингдек, матбуот хизматлари ходимлари контентни фаол шакллантириб, ОАВ ва жамоатчилик билан янада яқин ҳамкорлик қилиб, зиммасига юклатилган муҳим вазифани самарали бажаришга интилишига умид билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар