Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия президенти Владимир Путин Эроннинг Саудия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилгани ҳақидаги айбловга қарши чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Россия Саудия Арабистонидаги ҳужумда Эронга нисбатан айблов қўйилишига қарши, ушбу ҳолат бўйича ҳеч қандай далил йўқ», — деди Владимир Путин Россия энергетика ҳафталигида сўзлаган нутқида.

Путин бозорда ўзгаришлар ҳақиқатан ҳам пайдо бўлганини таъкидлади, «Саудия Арабистонида йўқотишлар катта эди». Бироқ, унинг сўзларига кўра, ҳафта давомида жаҳон бозорларида ҳамма нарса қайта тикланди ва ҳозирда Brent нархи бир баррель учун 60 доллардан арзонлашди.

«Кеча биз бу масалани президент Руҳоний билан ҳам муҳокама қилдик. Унинг позицияси шундаки, Эрон ушбу ҳодиса учун ҳар қандай жавобгарликни ўзидан соқит қилади. У ушбу ҳодисага алоқадор эмас. Президент учун ҳам, Эрон учун ҳам етарли далилларсиз, халқаро текширувлар натижаларисиз уни айбдор ҳисоблаётган айрим давлатларнинг муносабати тушунарсиз», — дейди Путин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар