Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Эквадор президенти Ленин Морено ёнилғи савдоси соҳасидаги ўзгаришлар сабаб бошланган норозилик намойишлари туфайли 3 октябрь, пайшанба куни мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.

Фото: EFA

Фото: EFA

«Мен фуқаролар хавфсизлиги, тартибни сақлаш ва мамлакатда палапартишликларни юзага келтираётганларга қарши туриш мақсадида фавқулодда ҳолат эълон қиламан», — дейилади Эквадор президентининг Twitter’да эълон қилган хабарида.

Шунингдек, у ҳукумат ёлғон ахборотларга таслим бўлмоқчи эмаслиги, муҳокамаларга тайёрлиги ва қонун доирасида иш юритишини алоҳида таъкидлаган.

Эквадордаги норозиликлар Морено 3 октябрда дизел ва бензин учун субсидияларни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолаганидан кейин ёнилғи нархи ошганлиги учун бошланган.

Фармон эълон қилингач мамлакатнинг бир нечта шаҳрида намойишлар ўтказилиши бошланган ва уларда иштирок этаётганлар ўзгаришларни бекор қилишни сўрамоқда.

Мамлакатда ҳар йили давлат томонидан ёнилғи учун 1,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги субсидия тақдим этиларди.

Эквадорга қўшни давлат Перуда ҳам вазият барқарор эмас. Президент ва парламент ўзаро муроса қила олмаяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар