Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ижтимоий тармоқларда ўнлаб ички ишлар органлари ходимларининг мажбурий пахта теримига қарши чиқаётгани акс этган видео тарқалмоқда.

Видеода акс этган ҳолат қачон ва қай тарзда юз бергани номаълум.

Видеода ички ишлар органлари ходимларидан бири ҳамкасбларига қарата «пахтага чиқманглар» дея мурожаат қилганини кўриш мумкин.

«Биз бир ойлик ўқишга келгандик. Бизни ноябргача икки ойга пахта теришга мажбуран олиб кетишмоқчи. Ойлигимиздан озиқ-овқатга деб 800 минг сўмдан олиб қолишди. Бизни малака ошириш деб алдов йўли билан бу ерга олиб келишди ва энди пахтага олиб кетишмоқчи. Ҳаммамиз оилалимиз, айримларнинг уйида касал ота-онаси бор», — дейди видео муаллифи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар