Бухорода суд автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласини қонуний тўғри деб топгани ҳақида хабар берилган эди.
Депутат Расул Кушербоевнинг ёзишича, маъмурий суд қароридан норози бўлган Бухоро вилояти ИИБ ЙҲҲБ бугун бўлиб ўтган вилоят маъмурий судидаги кассация тартибидаги мажлисда ўз важларининг асосли эканлигини исботлаб бера олмаган.
«Қизиғи судда қатнашган вилоят прокурори ёрдамчиси ҳам фуқароларнинг фикрини қувватлаб, ҳайдовчиларнинг автомобиль орқа ён ойналарига парда тақишлари қонуний эканлигини билдирган.
Суд томонлар келтирган важларни кўриб чиққач, Бухоро шаҳар маъмурий судининг дастлабки қарори, яъни ҳайдовчиларнинг орқа ён ойнага парда тақиш бўйича ҳаракатлари қоидабузарликка кирмаслиги бўйича қарорини кучда қолдирган.
Яшасин одил судьяларимиз!
Менимча, ИИВ энди Олий судга чиқса керак. Агар шундай бўлса, Олий суд ҳам ўз судьяларининг қарорларини қувватлаб, адолат тўла қарор топишига умид қиламиз», — деб ёзади депутат.
Изоҳ (0)