Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Даллас шаҳри вакиллар суди полиция собиқ ходими Амбер Гайгерни қўшниси Ботам Шемнинг ўлдирилишида айбдор деб топди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: NBC

Фото: NBC

Гайгерга ҳукм ҳали чиқарилгани йўқ. Унга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Амбер Гайгер 26 яшар афроамерикалик Ботам Шемни 2018 йил августида ўлдирганди. 15 соатга чўзилган сменадан сўнг уйига қайтган Амбер бу ерда эркак кишини кўриб қолиб, уни босқинчи деб ўйлайди ва отиб ташлайди. Кейин маълум бўлишича, Гайгер қаватларни адаштириб, тасодифан Шемнинг квартирасига кириб қолган.

Гайгер ҳибсга олинган, бироқ 300 минг доллар гаров пули эвазига озодликка чиққанди. Айбини тан олган аёл полициядан ишдан бўшатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар