Афғонистон хавфсизлик кучлари Фарёб вилоятидаги ҳарбий операция давомида «Толибон» ҳаракатининг камида 45 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат армиясининг 209-ҳарбий корпуси («Шаҳин») баёнотида билдирилишича, тўқнашувлар Афғонистондаги 8 та туманда бўлиб ўтган. Уларда «Толибон» жангариларининг яна 19 нафар вакили яраланган.
Мавзуга доир: «Толибон» ҳаракати Афғонистдондаги президентлик сайловларида 8 нафар кузатувчини ўғирлаб кетди
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Афғонистонда президентлик сайловлари куни уюштирилган ҳужумларда 32 киши ҳалок бўлгани, 8 нафар кузатувчи эса ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)