Футбол бўйича Италия А Сериясининг 6-тури доирасида 29 сентябрь, якшанба куни Карло Анчелотти қўл остидаги «Наполи» клуби ўз майдонида «Брешия»ни қабул қилди.
Учрашув давомида «Наполи» аъзолари Дрис Мертенс (13) ҳамда Костас Манолас (45) томонидан урилган голларга меҳмонлар Марио Балотелли (67)нинг голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Наполи» ўз уйида кечган баҳсда «Брешия»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очко қўлга киритди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Наполи» очколари сонини 12 тага етказиб, мусобақа жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. «Брешия» эса 6 очко билан 14-ўринда бормоқда.
А Серия
6-тур баҳси
29 сентябрь, якшанба
«Наполи»—«Брешия» 2:1
Голлар: 1:0 — 13 Мертенс, 2:0 — 45 Манолас, 2:1 — 67 Балотелли«Наполи»: Оспина, Ди Лоренцо, Максимович (Хюсай, 76), Манолас (Луперто, 65), Гулям, Аллан, Зелиньски, Фабиан Руис, Кальехон, Льоренте (Элмаз, 73), Мертенс
«Брешия»: Йоронен, Сабелли, Чансельор, Мартелла (Матею, 68), Чистана, Шпалек (Матри, 85), Дессена (Ромуло, 72), Бизоли, Тонали, Балотелли, Доннарумма
Огоҳлантиришлар: Манолас (19), Сабелли (33), Хюсай (78)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)