Футбол бўйича Италия А Сериясининг 5-турида 26 сентябрь, пайшанба куни Марко Жампаоло қўл остидаги «Милан» клуби «Торино» майдонига сафар қилди.
Учрашув давомида «россонерилар» ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек (18)нинг пенальтидан урган голига мезбон жамоа Андреа Белотти (72, 76)нинг дубли билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Милан» меҳмонда кечган баҳсда «Торино»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва очко йўқотди.
Қайд этиш жоиз, ўйиннинг 72-дақиқасида миланликлар дарвозабони Хосе Рейна ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.
Маълумот учун, «Милан» 6 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 13-ўринда бормоқда. «Торино» эса 9 очко билан 6-ўринга кўтарилиб олди.
5-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
А Серия
5-тур баҳси
26 сентябрь, пайшанба
«Торино»—«Милан» 2:1
Голлар: 0:1 — 18, пенальти Пёнтек, 1:1 — 72 Белотти, 2:1 — 76 Белотти«Торино»: Сиригу, Айна (Жижи, 83), Войнович (Ансальди, 57), Иццо, де Сильвестри, Базелли, Ринкон, Верди (Беренгер, 66), Бремер, Заза, Белотти
«Милан»: Доннарумма, Тео, Калабрия, Романьоли, Мусаккьо, Чалханўғлу, Беннасер (Ребич, 78), Кессиэ, Сусо, Рафаэл Леау (Бонавентура, 65), Пёнтек
Огоҳлантиришлар: Войнович (8), Беннасер (21), Дзадза (31), Белотти (33), Тео (63), Романьоли (72), Доннарумма (77), Айна (81), Мусаккьо (88)
Четлатиш: Рейна (72)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)