Барби қўғирчоқлари ишлаб чиқарувчи Mattel компанияси янги гендер-нейтрал қўғирчоқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: Curbed LA

Ушбу «Яратувчан олам» (Creatable World) деб номланган линияда қўғирчоқлар гендер стереотиплари билан чекланмайди. Ҳар бир Барби учун ўз соч турмаги, кийими ва аксессуар танлаш мумкин.

Фото: Twitter/@cnn

«Ушбу савдо йўналишини бошлаш орқали қўғирчоқлар нима учун ва кимга керак эканига аниқлик киритиб олмоқчимиз. Қолиплар ва қоидаларсиз Барбилар даври келди», — дейди Mattel вице-президенти Ким Кулмон.

Фото: Twitter/@theipaper

Янги версияда чиқадиган ҳар қўғирчоқ икки хил соч турмаги ва турли либослари билан сотилади. Линияга ташқи кўриниши 6 хил рангдаги 3 тадан ўғил бола ва қиз бола қўғирчоқлар киритилган. Ҳар бир Барбининг нархи — 45 АҚШ доллари.