Танзаниядаги таътил вақтида АҚШ фуқароси сув остидан туриб ўз севгилисига турмуш қуришни таклиф қилган ва чўкиб кетган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.
Стивен Вебер ва унинг севган қизи Кенеша Антуан хоналар деразасидан сув ости кўриниб турадиган ёғочдан қурилган уйда яшаган. Йигит севгилисига ўзгача дил изҳори қилмоқчи бўлган ва ташқи томондан сувга шўнғиган ҳолда дераза олдига сузиб бориб, севги изҳори ёзилган қоғозни ва унаштирув узугини кўрсатган.
Кенеша бўлган воқеани тасвирга туширган ва кейинчалик Facebook’да ҳам эълон қилган. Видео остига эса Стивеннинг дил изҳоридан кейин қизнинг жавобини эшитиш учун ташқарига қайтиб чиқмаганини ёзган.
https://www.facebook.com/KeneshaAntoine/videos/10101915258809563/
«Ҳаётдаги энг яхши кун тақдирнинг қўрқинчли зарбаси сабаб тасаввурга ҳам сиғмайдиган энг даҳшатли тушга айланди«, — деб ёзган Кенеша Facebook’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)