Барби қўғирчоқлари ишлаб чиқарувчи Mattel компанияси янги гендер-нейтрал қўғирчоқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ушбу «Яратувчан олам» (Creatable World) деб номланган линияда қўғирчоқлар гендер стереотиплари билан чекланмайди. Ҳар бир Барби учун ўз соч турмаги, кийими ва аксессуар танлаш мумкин.
«Ушбу савдо йўналишини бошлаш орқали қўғирчоқлар нима учун ва кимга керак эканига аниқлик киритиб олмоқчимиз. Қолиплар ва қоидаларсиз Барбилар даври келди», — дейди Mattel вице-президенти Ким Кулмон.
Янги версияда чиқадиган ҳар қўғирчоқ икки хил соч турмаги ва турли либослари билан сотилади. Линияга ташқи кўриниши 6 хил рангдаги 3 тадан ўғил бола ва қиз бола қўғирчоқлар киритилган. Ҳар бир Барбининг нархи — 45 АҚШ доллари.
Изоҳ (0)