Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги ички ишлар органи ходимининг рақсга тушаётгани тасвирланган видео тарқалди. Унда ходим патрул-пост хизмати машинаси олдида ўзбекча қўшиққа рақсга тушганини кўриш мумкин.
Ички ишлар ходими ким экани, видеонинг қаерда ва қачон тасвирга олингани ҳақида маълумот мавжуд эмас. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у яқинда уч қиздан сўнг ўғил фарзандли бўлган ва шундан қувониб, рақсга тушган.
Ижтимоий тармоқнинг кўпчилик фойдаланувчиларини ходимни оқлаган ва олқишлаган, барча хурсанд бўлишга, рақс тушишга ҳақли эканини ёзган. «Ишқилиб, ходимни бу хатти-ҳаракатлари учун жазолашмаса бўлди, деб куйинганлар ҳам бор», деб ёзади «Sof.uz».
Изоҳ (0)