Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 6-турида 25 сентябрь, чоршанба куни 4 та баҳс якунига етди.
Диего Симеоне бошқарувидаги Мадриднинг «Атлетико» жамоаси «Мальорка» майдонига сафар қилди.
Беллашувнинг 26-дақиқасида «матрасчилар» ҳужумчиси Диего Коста Коке узатмасини голга айлантирган бўлса, 64-дақиқага келиб португалиялик Жоау Феликс ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа «Атлетико» меҳмонда кечган баҳсда «Мальорка» устидан ишончли ғалабага эришди ва 3 очкога эга бўлди.
Маълумот учун, «Атлетико» 13 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринни банд қилиб турибди. 17-ўринда бораётган «Мальорка» ҳисобида эса 4 очко мавжуд.
Шу куни Зинедин Зидан қўл остидаги Мадриднинг бошқа бир жамоаси «Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Осасуна»ни қабул қилди.
Ўйин давомида «Қироллик клуби» аъзолари Винисиус Жуниор (36) ҳамда Родриго Гоэс (72) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.
Натижада Мадрид клуби «Осасуна»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Реал» очколари сонини 14 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида етакчиликни ўз қўлига олди. «Осасуна» эса 7 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Ла Лига
6-тур баҳслари
25 сентябрь, чоршанба
«Леганес»—«Атлетик» 1:1
Голлар: 0:1 — 59, пенальти Рауль Гарсия, 1:1 — 61 Оскар Родригес«Мальорка»—«Атлетико» 0:2
Голлар: 0:1 — 26 Диего Коста, 0:2 — 64 Жоау Феликс«Валенсия»—«Хетафе» 3:3
Голлар: 0:1 — 1 Мата, 1:1 — 30 Макси Гомес, 2:1 — 34 Макси Гомес, 3:1 — 39 Ли Кан Ин, 3:2 — 66 Жейсон, 3:3 — 69 Анхел Родригес«Реал»—«Осасуна» 2:0
Голлар: 1:0 — 36 Винисиус, 2:0 — 72 РодригоЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)