Гидрометеорология хизмати маркази 24—27 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда 8—13 даража, 25 сентябрда 10—15 даража, 26—27 сентябрда 12—17 даража илиқ, кундузи 24—25 сентябрда 22—27 даража, 26—27 сентябрда 25—30 даража иссиқ бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда 10—15 даража, 25—27 сентябрда 12—17 даража илиқ, кундузи 24—25 сентябрда 22—27 даража, 26 сентябрда 25—30 даража, 27 сентябрда 27—32 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда 10—15 даража, 25—27 сентябрда 12—17 даража илиқ, кундузи 24 сентябрда 25—30 даража, 25—27 сентябрда 29—34 даража иссиққача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 24 сентябрда 25—30 даража, 25—27 сентябрда 27—32 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 24—26 сентябрда 31—36 даража, 27 сентябрда 33—38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 24 сентябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25—27 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 24 сентябрда 18—23 даража, 25—27 сентябрда 20—25 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)