Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси 19 сентябрь куни Фин кўрфази соҳилида Ўзбекистон фуқароси Г.О.нинг жасади топилгани тўғрисида қатор ОАВ тарқатган хабарни тасдиқлади.
«Ҳозирда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўлим сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Хабар беришларича, бош консулхона вазиятни назоратга олган, Ленинград вилояти тергов органлари билан алоқа ўрнатган, марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)