22 сентябрь куни Лос-Анжелесда «Эмми» мукофотининг 71-тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Meduza.

Фото: «New9.ru»

«Тахтлар ўйини» сериали «Энг яхши драматик сериал» деб топилди. Сериал жами 12 та йўналиш бўйича мукофотни қўлга киритди. Хусусан, Тирион Ланнистер роли учун Питер Динклейж «Иккинчи пландаги энг яхши драматик актёр» номинациясига лойиқ кўрилди.

Аввалроқ, «Тахтлар ўйини» сериали «Эмми» мукофотининг рекорд даражада — 32 та номинациясига даъвогарлик қилиши ҳақида хабар берилганди.

«Чернобиль» эса «Энг яхши мини-сериал» номинациясида ғолиб бўлди. Сценарийнавис Крейг Мейзин ва сериал режиссёри Жонан Ренк ўз йўналишлари бўйича тенгсиз деб топилди. «Чернобиль» сериали жами 10 та «Эмми» ҳайкалчаларини қўлга киритди.

Энг яхши драматик актёр дея Билли Портер («Ҳолат» сериали) топилган бўлса, энг яхши драматик актриса сифатида Жуди Комер («Евани ўлдириш») эътироф этилди.

Энг яхши телевизион фильм дея «Қора кўзгу», «Брандашмиг» эпизодлари топилди.