«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
19:25, 21.09.2019 23199

Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик Амитни таслим қилиб, Жаҳон чемпионига айланди

Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг -52 кг вазн тоифасида финал жанги бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Унда ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик Амитга қарши рингга чиқиб, рақибидан уч раунд якунига кўра  5:0 ҳисобида устун келди.

Шу тариқа Шаҳобиддин Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални ёзиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бугун яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангида рингга чиқади:

  • -57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) — Лазаро Альварес Эстрада (Куба)
  • -81 кг: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) — Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон)
  • +91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) — Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Жанг видеосини «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’да томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар