«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
19:45, 21.09.2019 18051

Иккинчи олтин! Миразизбек Мирзаҳалилов кубалик рақибини енгиб, Жаҳон чемпиони бўлди

Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг -57 кг вазн тоифасида финал жанги бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Миразизбек Мирзаҳалилов ҳал қилувчи жангда кубалик уч карра Жаҳон чемпиони Лазаро Альварес Эстрадага қарши рингга чиқди. Миразиз 1-раундни ўз фойдасига ҳал қилди. 2-раундда эса кубалик боксчи жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади. Ҳакамлар эса Миразизбекнинг ғалабасини қайд этди.

Шу тариқа Мирзаҳалилов ҳам Шаҳобиддин Зоиров сингари Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални ёзиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, яна 2 нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангида рингга чиқади:

  • -81 кг: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) — Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон)
  • +91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) — Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Жанг видеосини «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’да томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар