• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    25 сентябрдан пахта терими бўйича мониторинг ўтказилади. Вояга етмаганларнинг пахта теришига йўл қўйилмайди

    Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясида «2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторингни ташкил қилиш борасида олиб борилаётган ишлар» мавзусида брифинг ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Брифингда жорий йилда ҳам мазкур мониторингни ўтказиш режалаштирилгани, у 25 сентябрдан 31 октябргача давом этиши ҳамда бу йилги Миллий мониторинг Ўзбекистон Президенти фармони билан ташкил этилган Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси билан ҳамкорликда ўтказилиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    Хусусан, мониторингга тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи ва жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам жалб этилиши билдирилди. Миллий мониторингда АҚШ, Европа давлатлари ва бир қатор халқаро касаба уюшмалари марказлари вакилларининг иштирок этиши ҳам кутилаётгани таъкидланди.

    Мониторингни сифатли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан ҳудудий мониторинг гуруҳлари тузилиб, улар таркибига касаба уюшмалари ташкилотлари ҳудудий бирлашмалари ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг раҳбар ва масъул ходимлари, шунингдек, келишилган ҳолда, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялари, Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг жойлардаги аъзо ташкилотлари вакиллари киритилди.

    Мониторинг гуруҳлари раҳбарлари касаба уюшмалари федерацияси томонидан интернет тармоғига уланган планшетлар билан таъминланади ҳамда зарурий ташкилий-техник кўмак кўрсатиб борилади.

    Ўрганиш жараёнида пахта тераётган вояга етмаган шахслар аниқланса, уларни зудлик билан даладан олиб чиқиш ва ўқув даргоҳига ёки уйига қайтариш чоралари кўрилади. Бу ҳақда акт (далолатнома) тузилади ва меҳнат инспекциясига айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш учун юборилади.

    Мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган ҳолда ҳам зудлик билан акт тузилади ҳамда меҳнат инспекцияси чақирилиб, уларни иш жойларига қайтариш чоралари кўрилади. Шу билан бирга мазкур вазиятни ўрганиш учун ҳудудий «Қайта алоқа механизми» (МОС) вакилларига ҳам хабар берилади. Эслатиб ўтиш жоизки, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишини олдини олишга қаратилган Қайта алоқа механизми (МОС) Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимида ташкил этилган бўлиб, мавсум давомида узлуксиз равишда кеча-ю кундуз ишлайди, бунда 1092 қисқа рақамли «ишонч телефонлари», интернет сайтлар, Telegramm ижтимоий тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланилади.

    Миллий мониторинг даврида ўрганиш натижаларини ошкор этмаслик тамойилига амал қилинади ва мониторинг якунлари декабрь ойида Халқаро меҳнат ташкилоти билан биргаликда ўтказиладиган давра суҳбатида батафсил эълон қилинади. (Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги ва «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги Қонунлари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти билан келишилган «Мониторинг услубиёти» талабларига мувофиқ ошкор этмаслик тамойилига амал қилинади).

    Алоҳида таъкидланишича:

    – корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларидан ҳеч кимни меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки интизомий жазо бериш таҳдиди остида пахта йиғим-теримига жалб этиш мумкин эмас;

    – ҳеч бир корхона, ташкилот, муассаса раҳбари ходимларни пахта йиғим-теримига юбориш тўғрисида буйруқ чиқариши мумкин эмас;

    – меҳнаткашлар, тадбиркорлар, деҳқон бозорларида савдо-сотиқ билан шуғулланувчилар, маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролардан пахта йиғим-терими учун пул маблағлари йиғиш қатъиян тақиқланади;

    – терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун тўланадиган терим пуллари ҳар беш кунда, теримчилар хоҳишига кўра зарурат туғилганда – ҳар куни тўланиши лозим.

    Мавзуга доир: Меҳнат вазири ўринбосари: «Жорий йилдан бошлаб ҳокимлардан пахта режасини тўлдириш талаб қилинмайди»

    19.09.2019, 12:59   Изоҳ (0)   22141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда автомобилларнинг божхона тўловлари босқичма-босқич пасайтириб борилади

    19.09.2019, 12:13

    TopGear, «Вокруг Света», National Geographic Ўзбекистоннинг туристик тарғиботига жалб қилинади

    19.09.2019, 11:57

    Тошкентда хайрия пулларини ўғирлаш билан шуғулланган киберфирибгарлар гуруҳи қўлга олинди (видео)

    19.09.2019, 11:42

    Қонунчилик палатаси депутати Раҳим Ҳакимов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди

    19.09.2019, 11:11

    «Тошшаҳартрансхизмат»нинг 38 млрд сўмлик, Тошкент метросининг 9 млрд сўмлик молиявий зарари бюджет ҳисобидан қопланади

    19.09.2019, 10:24

    Қорақўтонда ўзбошимчалик билан олтин қазимоқчи бўлганларни тош босиб қолди. У ерда кўнгилсиз ҳодисалар мунтазам юз беради

    19.09.2019, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италияда полиция дронлар ёрдамида пляждаги ўйинчоқ тимсоҳни уч кун излади

    Дунё | 30 июл, 20:55

    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

    Реклама | 30 июл, 19:30

    Туғма юрак нуқсони билан туғилган, Америкага атиги 20 доллар билан келиб, миллиардерга айланган Арнольд Шварценеггернинг мураккаб ҳаёт йўли

    Шоу-бизнес | 30 июл, 20:40

    Ўзбекистонда учта банкни хусусийлаштириш кейинги йилларга қолдирилди

    Ўзбекистон | 30 июл, 20:27

    Расман. Аббосбек Файзуллаев — “Башакшеҳир” футболчиси (видео)

    Спорт | 30 июл, 20:18

    Павел Дуров “crypto” username учун 25 млн доллар таклиф этилганини маълум қилди

    Дунё | 30 июл, 20:10

    “Реал”нинг янги футболчисига мавсумолди машғулотларда қатнашишга рухсат берилмади

    Спорт | 30 июл, 19:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.